Ғазал бўстони аро.

Бугун комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси бадиий кутубхонасида ўзбек мумтоз адабиётининг икки буюк адиби давлат арбоби ҳазрат Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳирддин Мухаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб «Ғазал бўстони аро» номли маърифий-бадиий тадбири бўлиб ўтди.                  Шунингдек тадбир давомида бадиий кутубхона аъзолари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодларига мансуб рубоийлари ўқилиб, маданият саройи хонандалари томонидан ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлар ижро этилиб тадбир иштирокчиларига қувонч бағишлади.Тадбир якунида комбинат ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган «Навоий ва Бобур асарлари билимдони» викторинаси ғолибларига касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди. Ҳамда комбинат бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслахатчиси Нигора Атаханова касаба уюшмаси қўмитаси бадиий кутубхонасига Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан тақдим этилган давлат тилига оид китоблар жамланмаси топширди.

Print Friendly, PDF & Email