“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” дастурини бажариш бўйича, республикамизда ички туризмни ривожлантириш мақсадида “UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2022 йил 13-16 май кунлари корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан
50 нафари Андижон-Самарқанд-Андижон йўналиши бўйича Замин сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўхна ва навқирон, афсонавий шаҳар бўлган Самарқандга саёхатга юборилди.
Ишчи-ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанднинг энг диққатга созовор жойларни зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни қабрларини зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. Бундан ташқари қуйидаги тарихий-маданий объектлар бўйлаб саёҳат қилинади.
— Имом ал Бухорий мажмуаси — Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов ёдгорлик хайкали
ва тугилиб ўсган уйи
— Шохи Зинда мажмуаси;
— Дониёр пайғамбар мақбариси;
— Улуғбек расадхонаси;
— Амир Темур мақбараси;
— Регистон майдони (Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари).
Бибихоним масжиди ва Қадимий Афросиёб шаҳри археологик
қолдиқлари бўйлаб саёҳат қилинди.
50 нафар корхонамизнинг фаол ишчи-ходимлари саёхатдан бир олам қувонч,
бир олам таассуротлар билан қайтдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: