2022-йилнинг 18 июнь куни Халқаро Евроосиё металл ишчилари касаба уюшмалари Федерацияси (МЕФМ) Марказий Қўмитасининг 53 — йиғилиши Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилди. Йиғилишда Республика Кенгаши раис ўринбосари Усмонов Талъат Субҳонқулович ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Узаков Ахмаджон Илхомжонович, “Самарканд автомобил заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Хамдамов Шухрат Хамракулович иштирок этишди.
Йиғилишда Т.Усмонов Ўзбекистон сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар, касаба уюшма харакатидаги янгиликлар ва соха касаба уюшмаси миқёсида эришилаётган ютуқлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: