Самбочимиз тақдирланди.

Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитасида жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари Ливанинг Жуния шаҳрида самбо бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида муносиб иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлган комбинатимизга қарашли «Металлург» спорт мажмуасининг самбо бўйича ёш истеъдодли мураббийиси Нодиржон Мерхаликовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов Нодиржонни эришиган ғалабаси билан муборакбод этиб, келгусида фаолиятига улкан зафарлар тилади. Шундан сўнг спортчимизга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан беш миллион сўм пул мукофати ҳамда ташаккурнома топширилди. Ўз навбатида Нодиржон Мерхаликов ҳам касаба уюшма қўмитасига кўрсатилган бундай эътибор учун ўз минатдорчилигини билдириб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email