«Ўзметкомбинат» АЖ Касаба уюшмаси қўмитасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Бекобод шаҳар ҳокими, комбинат раҳбарлари, таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Касаба уюшмаси қўмиталари раислари ҳамда қўмита аъзолари иштирок этдилар.
Йиғилишни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари Касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси Аҳмаджон Ҳақулов олиб борди.
Комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов комбинат Саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экология департаменти директори лавозимига ўтаётганлиги туфайли қўмита аъзолари унинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирдилар.
Тадбирда сўнгги беш йилда комбинат Касаба уюшмаси қўмитасига раислик қилган Ахмаджон Узоқовга намунали меҳнат фаолияти учун Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари Касаба уюшмалари Республика Кенгаши ва Тошкент вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг «Ташаккурнома»лари топширилди, миллийлигимиз рамзи бўлган дўппи ва чопонлар кийдирилди.
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси – бош директор Рашид Пирматов ҳам Ахмаджон Узоқовга кўп йиллик меҳнатлари учун миннатдорлик билдириб, янги ишларида ҳам муваффақиятлар тилади. Комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раислигига эса Иброҳим Қодиров номзодини кўрсатди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Иброҳим Қодиров ҳақида ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди. Шундан сўнг комбинат Касаба уюшмаси қўмиталари аъзолари бир овоздан Иброҳим Қодиров номзоди учун овоз беришди.
Тадбирда сўзга чиққан Аxмаджон Узоқов самарали ҳамкорлик учун барчага миннатдорчилик, Иброҳим Қодиров эса билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч ва билимини сарфлашини билдирди.
Янги лавозимларда иш бошлаётганларга муваффақиятлар ёр бўлсин!
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: