Мана уч йилдирки 11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” мамлакатимизда кенг нишонланиб келиниб, соҳада бир қатор байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири бугун, 7-ноябрь куни “Самарқанд автомобиль заводи” ҚК МЧЖда ҳам бўлиб ўтди.
Байрам тадбирларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят кенгаши раиси Олимхон Мирзаев, вилоят ва тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши ходимлари, корхона маъмурияти ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.Тадбир аввалида С.Рафиқов барча иштирокчиларни “Касаба уюшмалари куни” байрами билан табриклаб, унинг моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, “Самарқанд автомобиль заводи” ҚК МЧЖнинг маъмурий-хўжалик бўлими транспорт гуруҳи раҳбари, корхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Шуҳрат Ҳамроқуловга касаба уюшмаларининг “Эҳтиром” кўкрак нишони ва пул мукофоти ҳамда касаба уюшмалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши жамоа шартномаси” кўрик танловида тармоқда ғолиб деб эътироф этилган корхона жамоасига касаба уюшмалари Федерациясининг дипломи ва қимматбаҳо совғаси тақдим этилди.Шунингдек, корхонанинг меҳнатда алоҳида ўрнак кўрстган бир гуруҳ ишчи-ходимлари касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши ва тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон бўйлаб бепул саёҳат қилиш сертификатлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: