2024 йил 1 март куни “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши тўғрисида бўйича конференция йиғилиши бўлиб ўтди.
Конференция йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси – Исхаков Сарвар Анварович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати марказий аппаратининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси – Сабиров Шавкат Асланович, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси — Алимова Дилдора Қаюмджановна, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий бўлими мудири – Юнусов Икромжон Исломович, “Ишонч” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Исмоилов Мукумбой Уроқбоевич, “ADM Jizak” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Ғуломов Ихтиёр Шухратовичлар иштирок этдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: