Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қилинг!» туризм лойиҳаси орқали ҳар ойда вилоятимиздаги юзлаб ишчи-ходимларнинг Республикамизнинг турли диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш анъана тусини олган.Хусусан, Наврўз байрами арафасида бу анъана янада кенг қулоч ёзди. Бугун Марғилон темир йўл вокзали орқали 15 нафар тармокда самарали меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар Хоразм вилоятига саёҳатга кузатиб қўйилди.
Саёҳатчилар Хоразмнинг тарихий қадамжолари, зиёратгоҳ ва обидалари билан яқиндан танишадилар ва мароқли дам оладилар.
Мазкур саёҳатнинг Наврўз байрами кунлари ташкил этилгани барчага яхши кайфият ва эсдақоларли онларни ҳадя этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: