“Заковат” интелектуал ўйинлари Самарқанд вилоят ташкилотлари босқичи бўлиб ўтди.

Бугун 3 апрел куни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши соврини учун анъанавий равишда иккинчи йил ўтказилаётган тармоқ тизимидаги ёш ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилаётган “Заковат” интелектуал ўйинлари Самарқанд вилоят ташкилотлари босқичи бўлиб ўтди.Тадбирида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассислари Сафолова Бахшан Хусеновна ва Алимова Дилдора Қаюмжановна, касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Абдугафарович Рафиков, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Олимхон Мирзаевлар иштирок этишди.Вилоят босқичи якунида “Ўз Авто ТРАИЛЕР” МЧЖ жамоаси учинчи ўринни, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖнинг 2-жамоаси иккинчи ўринни ва ғолибликни “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖнинг 1-жамоаси қўлга киритган бўлса, “ЎЗ ТБМ” МЧЖ (МАН) заводи ва Элхолдинг ИИЧБ жамоалари ғалабага бўлган интилиш номинациясини эгаллади.
Барча фахрли ўринни эгаллаган жамоалар тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан ҳамда барча иштирокчиларга С.А.Рафиқов томонидан Хоразм вилоятига уч кунлик бепул саёҳат сертификатлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email