«8-март – Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб, «Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида мусобақалар ташкил этилди.

Тошкент шаҳрида Спорт вазирлиги томонидан «8-март – Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб, вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида «Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида мусобақалар ташкил этилди.
Стол тенниси, шахмат ва шашка турларини ўз ичига олган беллашувларда 150 нафардан ортиқ аёллар иштирок этди.
Ушбу мусобақада қатнашган комбинат марказий лабораторияси лаборанти Зулейха Хакимова шашка бўйича беллашувларда фаол иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди ва ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Зулейха опани ғалабаси билан чин қалбдан табриклаймиз! У кишига муваффақият ва келгуси фаолиятида янги ютуқлар тилаймиз!

Print Friendly, PDF & Email