Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти нодавлат таълим муассасасида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари бухгалтерларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув ҳафтаси бошланди.
Мазкур ўқув жараёнлари давомида иштирокчилар замонавий бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботларни юритиш, амалдаги қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда касаба уюшмалари фаолиятида молиявий интизомни таъминлаш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайдилар.
Ушбу ўқув ҳафтаси иштирокчилар учун нафақат назарий билимларни бойитиш, балки амалий тажрибаларни оширишга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.
Бухгалтерлар учун ўқув ҳафтаси бошланди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: