Ташриф доирасида корхона раҳбарияти, меҳнат фахрийлари ҳамда касаба уюшмаси аъзолари билан учрашув ўтказилиб, иштирокчилар касб байрами муносабати билан самимий қутланди. Учрашувда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, жамоа шартномаси ижросини таъминлаш ҳамда касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Тадбир якунида корхона раҳбари Фарход Абдуллаевнинг тармоқ ривожи, меҳнат жамоасини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари эътироф этилди. Шу муносабат билан у Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан таъсис этилган кўкрак нишони билан тақдирланди.
“Кон-металлургия куни” муносабати билан “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ўзбекистон технологик металлар комбинати АЖга ташриф буюрди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: