Комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бугун Темир йўл хизмати ходимлари учун гўзал ва тарихий Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида темирйўлчилар Имом Бухорий мажмуаси, Регистон майдони, Биринчи Президент Ислом Каримов ва Бибихоним мақбараси каби табаррук қадамжоларни кўздан кечириб, дам олиш кунини юқори кайфиятда ўтказишди.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига қаратилган ушбу лойиҳа тасдиқланган режага мувофиқ, бошқа цех ходимлари учун ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилади.
Темир йўл хизмати ходимлари Самарқандда.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: