Металлурглар учун Ислом цивилизацияси марказига саёҳат ташкил этилди.

​Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Темир-терсакларни қайта ишлаш ҳамда Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмалари ишчи-ходимлари учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига саёҳат уюштирилди.
​Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг маданий-маърифий дунёқарашини бойитиш, ишдан ташқари вақтда уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш ва жамоавий муҳитни янада мустаҳкамлашдан иборат.
​Ташриф давомида металлурглар марказдаги ноёб экспонатлар, тарихий қўлёзмалар ҳамда аждодларимизнинг дунё илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссасига оид экспозициялар билан яқиндан танишишди. Тарихий мерос ва кўргазмалар барчада чиндан ҳам катта таассурот қолдирди.
​Энг муҳими, бу вақтинчалик тадбир эмас. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар учун мўлжалланган бундай саёҳатлар тасдиқланган режа асосида, бошқа цех ходимлари учун ҳам босқичма-босқич ташкил этиб борилади.

Print Friendly, PDF & Email