Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида энергия бошқарувини жорий этиш бўйича тренинг

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси хузуридаги Давлат бошқарув академиясида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан миллий саноатимизнинг асосий тармоқларида банд бўлган 20 та корхоналарнинг энергетика мутахассислари ва инженер-технологлари учун «Тоғ-кон ва металлургия, нефт-газ ва кимё тармоқлари мутахассисларининг энергия самарадорлиги сохасида салохиятини ошириш» мавзусида ташкил этилган тренинг якунланди. Бу тренингда тармоқнинг АЖ «Ўзбекистон металлургия комбинати» жамоасидан ҳам бир қатор ходимлар қатнашдилар.

minekonom1

Етти кун мобайнида халқаро экспертлар ўз маъруза ва амалий машғулотлари орқали иштирокчиларни энергия самарадорлигини бошқаришдаги илғор услублар, энергияни тежайдиган технологияларни амалиётга тадбиқ этиш ва иқтисодий бахолаш тамойиллари хамда ишлаб чиқаришнинг энергия истеъмоли ва таннархини камайтиришдаги уларнинг таъсири билан таништириб чиқдилар.

Print Friendly, PDF & Email