«Автоойна» МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди


            “Автоойна” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2016 йиллик иш режасига кўра “Автоойна” МЧЖ “Камолот” ЁИҲ билан хамкорликда корхона ишчи-хизматчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Спорт-саломатлик гарови” деб номланган спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт спартакиадаси 2 босқичда бўлиб, 1-босқич теннис, 100 метрга югуриш (эркак ва аёллар), шахмат (эркак ва аёллар), шашка ўйинлари (эркак ва аёллар), дартс ишчи-хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида 14 сентябрь куни Фарғона туманидаги “Сотволдиев” номли оромгоҳда ўтказилди.  Ушбу спорт спартакиадасида 65 дан ортиқ ишчи-хизматчилар қатнашди.

  Спартакиадада теннис бўйича 1-ўринни техник бўлим мухандисиШодмонов Акмал Анварович, 100 метрга югуриш бўйича 1-ўринни эркаклар ўртасида ламинация участкаси ишчиси Мамарасулов Сардорбек Эркиннович, 100 метрга югуриш бўйича 1-ўринни аёллар ўртасида хўжалик бўлими фарроши Рузиева Нигорахон Хасанхоновна, шахмат бўйича 1-ўринни эркаклар ўртасида қурилиш участкаси ишчиси Абдуносиров Зокир Усманович, шахмат бўйича 1-ўринни аёллар ўртасида тоблаш участкаси ишчиси Мамажонова Нигора Солижоновна, шашка буйича 1-ўринни эркаклар ўртасида ППР участкаси ишчиси Мамасалиев Шухрат Азамович, шашка бўйича 1-ўринни аёллар ўртасида КваОИБ участкаси ишчиси Отажонова Шахзода Сативалдиевна, болалар учун дартс бўйича 1-ўринни КваОИБ участкаси ишчиси Охунова Мукаддамхон Фазилжоновнанинг қизи Соипова Шукронахон эгалладилар.

Спартакиаданинг 2-босқичи футбол ўйинлари бўлиб, жорий йилнинг 19-24 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

 

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси                                     Акбаров М.К.

Print Friendly, PDF & Email