Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бугун Золдир прокат бўлинмаси ишчи-ходимлари учун Самарқанд шаҳрига маданий-маърифий саёҳат ташкил этилди.Саёҳат давомида ишчи-ходимлар Самарқанднинг бой тарихи ва бетакрор меъморий мероси билан яқиндан танишдилар. Жумладан, улар Имом Бухорий мажмуаси, муҳташам Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси
ҳамда бошқа тарихий қадамжоларни зиёрат қилдилар.
Самарқанднинг қадимий ва навқирон муҳитида ўтказилган мазмунли дам олиш ходимларга иш жараёнидан бир муддат чалғиб, янги куч ва кўтаринки кайфият билан қайтиш имконини берди. Шунингдек, бундай саёҳатлар меҳнат жамоасида дўстона муносабатлар ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан металлургларнинг маданий ҳордиғини ташкил этишга қаратилган бундай хайрли ташаббуслар изчил давом эттирилмоқда.
Металлурглар учун Самарқандга яна бир саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: