Корхонада ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш жараёнида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида меҳнат муҳофазаси бўйича уч поғонали жамоатчилик назорати тизими йўлга қўйилган.
Ушбу тизим доирасида меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. Биринчи поғонада иш жойларидаги меҳнат шароитлари, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, санитария-гигиена талабларига амал қилиниши ҳамда ишчиларнинг меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши кунлик тарзда ўрганилади.
Иккинчи поғонада цех ва бўлим масъуллари томонидан иш жойларидаги хавфсизлик ҳолати кенгроқ таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланади. Шунингдек, ходимларга меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтиришлар берилиб, йўл-йўриқлардан ўтказилиши назорат қилинади.
Учинчи поғонада эса корхона раҳбарияти, меҳнат муҳофазаси учун масъул ходимлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш ҳудудлари ва иш жойларидаги меҳнат шароитлари комплекс равишда ўрганилади. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъуллар белгиланиб, уларни бартараф этиш муддатлари кўрсатилади ва ижроси назоратга олинади.
«Автоойна» МЧЖда уч поғонали жамоатчилик назоратининг самарали ташкил этилгани ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган масъулиятини ошириш, хавфли омилларни ўз вақтида аниқлаш ва ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Корхонада меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этиш нафақат масъул ходимларнинг, балки ҳар бир ишчи-ходимнинг кундалик вазифаси сифатида қаралади. Шу боис меҳнат хавфсизлиги маданиятини янада юксалтириш, мавжуд назорат тизимини такомиллаштириш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
«Автоойна» МЧЖда меҳнат муҳофазаси бўйича уч поғонали жамоатчилик назорати амалда.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: