Тунги смена: ошхоналар фаолияти ўрганилди.

Ишчи-ходимларга хизмат кўрсатувчи ошхоналар фаолиятини янада яхшилаш, айниқса, тунги сменада меҳнат қилаётган ходимларнинг сифатли ва хавфсиз овқатланиши учун яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида навбатдаги мониторинг тадбири ўтказилди.
Ўрганиш ишлари кеча тунги смена вақтида Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э. Велиуллаева, Саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Г. Ташматова ҳамда Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими масъуллари иштирокида амалга оширилди.
Мутасаддилар Қуюв-прокатлаш мажмуаси ҳамда Золдир прокат бўлинмаси ошхоналарида бўлиб, тунги сменада ишлаётган ходимларга тайёрланаётган таомларнинг сифати ва мазаси, овқат тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, шунингдек, фойдаланилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг янгилиги ва сифатини кўздан кечирдилар.
Шунингдек, ошхоналарда ходимларга хизмат кўрсатиш сифати ва овқатланиш учун яратилган шароитларга ҳам эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш, ошхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ҳамда тунги сменада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун муносиб овқатланиш шароитларини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъуллар билан келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email