Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти Кенгаши раиси О. Мирзаев ташаббуси билан JAZ аккумулятор заводи, BYD заводи ҳамда ADM Jizzakh заводи ходимлари иштирокида Хоразм вилоятига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ишчи-ходимлар Хоразм вилоятининг бой тарихий ва маданий мероси, қадимий обидалари ҳамда диққатга сазовор масканлари билан танишиб, мазмунли ҳордиқ чиқармоқдалар.
Бундай маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад — касаба уюшма аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларга муносиб дам олиш имкониятини яратиш, шунингдек, меҳнат жамоалари ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Саёҳат иштирокчилари учун яратилган ушбу имконият ходимларнинг кайфиятини кўтариш, уларнинг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш ҳамда жамоада соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Самарқанд вилоятидаги касаба уюшма аъзолари учун Хоразмга саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: