Жорий йилнинг 26 август куни “Тошкент Трактор Заводи” АЖ касаба уюшмаси ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Кенгашидан раис ўринбосари Ш.Исраилов ва ташкилий ишлар бўлими мудири И.Камоловлар иштирок этишди. Конференцияни Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири И.Камолов олиб борди.
Конференцияда “Тошкент Трактор Заводи” АЖ бош директори Улуғбек Маткаримов иштирок этди.
Хусусан, кун тартибида биринчи масала жамоа шартномасига ўзгартиришлар киритилиши масаласи бўлиб, ушбу ўзгартириш киритишнинг энг мухим жихатларидан бири меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан 3 фоиз миқдоридаги маблағ касаба уюшмаси ихтиёрига ажратилиши бўлди.
Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, озод этилган касаба уюшмаси раиси лавозими таъсис этилди.
Ушбу лавозимга Юллибаева Гулширин Қуралбаевна сайланди.
Конференция ишида:
— касаба уюшмаси қўмитасининг таркиби янгиланди;
— янги таркибда тафтиш комиссияси ва унинг раиси сайланди;
Конференцияда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида касаба уюшмаси ҳамда иш берувчи ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, меҳнат жамоаси манфаатларини таъминлаш ва ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиришга келишиб олинди.
Шунингдек, конференция ишини ёпгпндпн сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиковнинг «Миллат Шавкати» китоби презентацияси қилинди ҳамда заводга эсдалик учун 2 дона ушбу китобдан тақдим этилди.
“Тошкент Трактор Заводи” АЖ касаба уюшмаси ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: