Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “UzAutoSanoat” АЖ корхоналари ходимлари ўртасида корпоратив ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 22–30 сентябрь кунлари Андижон шаҳрида “UzAutoSanoat” АЖ ҳамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгаши ҳамкорлигида тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида анъанавий “UzAutoSanoat Mustaqillik kubogi – 2026” футбол мусобақаси ўтказилди.
Ҳар йили юқори савияда ташкил этиб келинаётган мазкур мусобақада тармоқ корхоналарининг жами 8 та жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун қизғин ва муросасиз баҳс олиб борди.
Мусобақа натижаларига кўра, қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
🥇 1-ўрин — “Uz-TongHongCo” жамоаси;
🥈 2-ўрин — “Uz-DongYangCo” жамоаси;
🥉 3-ўрин — “UzAuto Motors” жамоаси.
Ушбу жамоалар октябрь ойида бўлиб ўтадиган мусобақанинг Республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Шунингдек, мусобақанинг алоҳида номинациялари бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Таъкидлаш жоизки, бундай спорт тадбирлари корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, жамоавийлик руҳини юксалтириш, ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мусобақа ғолибларини самимий муборакбод этамиз ва Республика финал босқичида барча жамоаларга омад ҳамда зафарлар тилаймиз!Спорт — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рамзи!
“UzAutoSanoat Mustaqillik kubogi – 2026”: футбол мусобақасининг ҳудудий босқичи якунланди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: