«Қадриятим, маданиятим — Она тилим!»

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан «UzAuto Motors Powertrain» АЖда «Қадриятим, маданиятим — Она тилим!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда «Маданият ва маърифат» телеканали ижодкорлари, таниқли телебошловчилар Гулмира Мусажонова ва Нозима Воҳидова иштирок этиб, она тилимиз, миллий қадриятлар, адабиёт ва китобхонликнинг аҳамияти ҳақида самимий мулоқот ўтказдилар.
Шунингдек, давлат тили нуфузини тарғиб этувчи видеороликлар намойиш қилинди ҳамда «Улуғимсан, Ватаним! Қадрлисан, Она тилим!» мавзусидаги иншолар танловида фаол иштирок этган ходимлар рағбатлантирилди.
Мазкур тадбир корхона жамоасида она тилига ҳурмат, миллий қадриятларга эҳтиром ва маънавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Print Friendly, PDF & Email