«Андижонкабель» қўшма корхонаси «Машъал» болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз”

АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия  қўшма  корхонаси тасаруфидаги  «Машъал» болалар  оромгоҳи унитар корхонасини 2017-йил ёз мавсумига тайёрлаш, оромгоҳ худудида санитрия холатни яхшилаш ва  ободонлаштириш ишларини амалга ошириш борасида мавсум бошлангунга қадар қатор ишлар бажарилди.

Болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаш-тирувчи гурухининг мажлис баёни  ижросини таъминлаш мақсадида «Машъал»  болалар  оромгоҳи унитар корхонасинида  жорий йилнинг 25 майига қадар 25 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари  амалга оширилди. Қизлар ётоқхонаси учун 8 250 000 сўмга 50 дона ётоқхона жихозлари сотиб олинди.

Мавсум давомида оромгоҳда  Хонобод,  Андижон  шаҳарларида, Асака ва Мархамат туманларида яшовчи  жами 600 нафар болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш  режалаштирилган.

Оромгоҳга бириктирлган Асака туман, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари дам олувчи ёшларни соғломлаштириш мақсадида  малакали  тиббий хизмат кўрсатмоқдалар.   Болаларни қизиқишларини инобатга олгин холда оромгоҳда  спортнинг футбол, сузиш, шахмат-шашка, енгил атлетика  тўгараклари, моҳир қўллар, рассомчилик, ингилиз тили, рус тили фан тўгараклари  йўлга қўйилди. Асака туман  ИИБдан келган ходимлар иштирокида ёнғинни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар,  давра сухбатлари ўтказилди, вилоят Камолот ЁИХ бўлими “Камалак” фаоллари билан хамкорликда турли хил интеллектуал ўйинлар, викториналар  ўтказмлмоқда. Шуниндек дам олувчилар маданият ва санъат арбоблари иштирокида ташкил этилаётган тадбирларда ҳам иштирок этмоқдалар.

Ўтказилган тадбирларда аниқланган ғолибларни  АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия қўшма   корхонаси касаба уюшма қўмитаси ва хомийлар томонидан моддий рағбатлантирилмоқда.

 

АЖ «Андижанкабель» ҚК

касаба уюшма қўмита  раиси:                                        А.З.Нуриллаев

Print Friendly, PDF & Email