АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия  қўшма  корхонаси  тасаруфидаги «Машъал» болалар  оромгоҳининг очилиш маросими

     АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия  қўшма  корхонаси  тасаруфидаги «Машъал» болалар  оромгоҳида  2019-йилнинг 25 майига қадар 55 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари  амалга оширилди.

    Оромгоҳда ёз мавсуми давомида  Хонобод,  Андижон  шаҳарларида ва Асака,  Мархамат  туманларида  яшовчи  жами 600 нафар болаларни  дам олиб, хордиқ чиқариши режалаштирилган.

       Оромгоҳга бириктирлган Асака туман, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари дам олувчи болаларни соғломлаштириш мақсадида  малакали  тиббий хизмат кўрсатдилар.

       Ўқувчи ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,  улар орасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётларини мутола қилишга бўлган қизиқишларини ошириш мқсадида 3 млн. сўмга алоҳида  китоблар сотиб олинди.

      Дам олувчи болаларни қизиқишларини инобатга олиб, оромгоҳда  спортнинг футбол, волебол, сузиш, шахмат-шашка, енгил атлетика турлари бўйича  тўгараклар,  шунингдек  моҳир  қўллар,  рассомчилик,  ингилиз тили,  рус тили фан тўгараклари ҳам йўлга қўйилди.

     Асака туман  ИИБдан келган ходимлар иштирокида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёнғинни олдини олишга қаратилган давра сухбатлари мунтазам ўтказилади.

      Мавсум давомида Ёшлар иттифоқи Асака тумани фаоллари иштирокида турли ҳил интеллектуал ўйинлар, викториналар ўтказилиши режалаштирилган. Шуниндек дам олувчи болалар маданият ва санъат арбоблари иштирокида ташкил этилган тадбирларда ҳам иштирок этдилар.    Тадбирларда фаол иштирок этганларни  АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия қўшма   корхонаси касаба уюшма қўмитаси ва хомийлар томонидан моддий рағбатлантирилади.

     АЖ «Андижанкабель» қўшма корхонаси  касаба уюшма қўмитаси раиси А.Нуриллаев ва корхонадан оромгоҳга бириктирлган масъул рахбар Колесников Александр Юрьевич,  мавсум давомида оромгоҳда ишловчи ходимларни масъулиятини ошириш, тўгараклар фаолиятини янада яхшилаш ҳамда болаларни мазмунли дам олишига хизмат кўрсатувчи юксак савиядаги оммавий-маданий, маънавий ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш орқали болалар орасида мустақилликни улуғлаш хиссиётини шакиллантиришга алохида эътибор қаратадилар. Дам олувчи ўқувчиларга белгиланган меъёрларга асосан озиқ овқат, сабзавотлар, полиз, мева, гўшт, сут ва улардан тайёрлаган махсулотлар билан таъминланиши устидан мунтазам назорат ишларини амалга оширадилар.

 АЖ“Андижанкабель» ҚК

касаба уюшма қўмита  раиси:                                           А.З.Нуриллаев

Print Friendly, PDF & Email