АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида стол теннис  тури  бўйича корхона биринчилиги мусобоқалар ўтказилди

         АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Касаба уюшма қўмитаси йиллик иш режасига мувофиқ, корхона Маънавият ва маърифат бўлими билан хамкорликда ишчи ходимлар орасида 18 май  куни спортнинг Стол теннис  тури  бўйича корхона биринчилиги мусобоқалар ўтказилди.

         Ўтказилган спорт мусобақаларида корхона цехларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар, эркак ишчи-ходимлар, спортнинг Стол теннис  тури  бўйича корхона биринчилиги учун ўзаро беллашдилар.  Голиблар  корхона касаба уюшма қўмитаси  томондан пул мукофотилари  билан тақдирландилар.

    Спорт мусобақалари  Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежининг спорт залида  бўлиб ўтди. Тадбир бошланишидан аввал ишчи ходимларни  спорт соғломлаштириш байрами муносабати билан корхона Касаба уюшма қўмитасининг раиси А.Нуриллаев  табриклади.

Корхонада ишчи ходимларни соғломлаштиршга қаратилган ушбу спорт тадбирларига корхона касаба уюшма қўмитаси  хисобидан 1.5 млн.сўм мабалағ сарфланди.

         Корхона касаба уюшма

қўмитаси раиси:                                                               А.З.Нуриллаев

 

 

Print Friendly, PDF & Email