GM Uzbekistan Санкт-Петербургда Ravon R2 ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда

  Ҳозирги вақтда Россия автобозорига Ravon бренди остида енгил автомобилларни етказиб бераётган GM Uzbekistan компанияси General Motors’нинг Санкт-Петербургдаги фаолияти тўхтатиб қўйилган заводида автомобиль ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда, Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига асосланиб, Spot хабар бермоқда.

  Вазирнинг таъкидлашича, А классга мансуб автомобиллар кичик бизнес билан шуғулланаётганлар учун манфаатли.

  Маълумот учун, ўз вақтида Chevrolet ва Opel брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқарган Санкт-Петербургдаги қувватлар йилига 100 мингдан зиёд машина чиқаришга мослаштирилган.

 

Print Friendly, PDF & Email