Хамкасбларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланмоқдалар

Хабарингиз бор,Президентимиз фармонига биноан, Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланмоқдалар.

 Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ХАКУЛОВ АХМАДЖОН МАХМУДОВИЧ, Республика Кенгаши масъул ташкилотчиси, Андижон вилояти бўлинма Кенгаши раиси,  ШЕРЗОДБЕК АЛИДЖАНОВИЧ БУТАЕВ, «Узэлектроаппарат-электрошит» АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси МИРЗАРАХИМОВА МУҚАДДАС НАЗИРОВНА, «Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси АХМАДЖОН ИЛХОМЖОНОВИЧ УЗОҚОВ, «Уз Се Мюнг Ко»  ҚК АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси РАХМОНОВ ХУРШИДБЕК ТЎЛҚИНБАЕВИЧ  ушбу юксак мукофотга лойиқ деб топилдилар. Табриклаймиз, ва бундай мукофотлар бардавом бўлишига тилакдошмиз.

Print Friendly, PDF & Email