Инновацион лойиҳалар бўйича олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик.

Жорий йилнинг 20 октябрь санасида “Ўзметкомбинат” АЖ ва Тошкент Давлат техника унверситети ўртасида “Комбинатнинг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш” мавзусида Zoom платформаси орқали видеоконференция ўтказилди. Видеоконференцияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди:

Комбинатнинг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш.

Иссиқликни ўтказмас материалларни ишлаб чиқариш цехи ишлаб чиқариш жараёнида ажралиб чиқадиган чиқиндиларни қайта ишлаш.

 

 

Муҳокамалардан сўнг, ТДТУ мутаҳассислари ушбу жараёнлар билан янада чуқурроқ танишишлари мақсадида комбинатга таклиф этилди ва комбинат инвестициялар департаменти мутахассислари ўртасида улар томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар ва илмий ишланмаларни ўрганиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email