Касаба уюшма қўмитаси томонидан навбатдаги сайёр йиғин ўтказилди

Бугун 17 декабрь куни комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги Сайёр йиғин ташкил этилди. Бу сафарги йиғин комбинат Ижрои аппаратида ўтказилди.

Дастлаб комбинат касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари комбинатимизнинг илк ташкил топган йилларидан шу давргача бўлган йиллардан хикоя қилувчи музейида бўлишди.

Сўнг Ижрои аппаратининг янгидан таъ мирланаётган ошхонадаги қурилиш ишларини кўздан кечиришди. Мазкур ошхона аввал 80 кишига хизмат кўрсатар эди. Янги таъмирланиб ишга тушгандан сўнг 150 нафар кишига хизмат кўрсатади.

Шундан сўнг комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси А.Узоқов томонидан касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларининг йиғилиши ўтказилди. Ҳамда келгусида амалга ошириши режалаштирилган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email