Касаба уюшмаларида «Байрамларинг ўзингга ярашар, юртим» тадбирлари

Касаба уюшмаларида «Байрамларинг ўзингга ярашар, юртим» тадбирлари 

Шу кунларда халқимиз Президентимизнинг шу йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамини кенг нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шаҳар ва қишлоқларда байрамга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида юртимизда кўлами ва миқёсига кўра асрларга татигулик улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, шаҳарларимиз қиёфаси ўзининг тарихий жозибасини сақлаган ҳолда, узоқни ўйлаб пухта тузилган режа асосида тубдан янгиланиб, жадал тараққий этиб бормоқда. Замонавий ва кўркам турар-жой бинолари, турли ижтимоий иншоотлар, кенг ва равон йўллар, кўприклар, сўлим боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Андижон  вилоятининг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳияти мамлакатимиздан ташқарида ҳам яхши маълум. Акциядорлик жамиятлари,  каби йирик корхоналар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига салмоқли улуш қўшмоқда.

Сўнгги йиллар вилоятда улкан ўзгаришлар даври бўлди, дейиш мумкин.

Қўшма корхоналарда тайёрланаётган маҳсулотларнинг аксарият қисми экспортга чиқарилмоқда.

Илгари қишлоқ деганда пахса девордан режасиз, бетартиб қурилган пастқам уйлардан иборат, замонавий инфратузилма қулайликларидан йироқ аҳоли пункти тушуниларди. Юртбошимиз ташаббуси билан қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар барпо этиш, инфратузилмани тубдан яхшилашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида обод мавзелар, батартиб уй-жойлар, маҳалла гузарлари, замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт ва санъат кошоналари қад ростламоқда. Жорий йилда вилоятда намунавий лойиҳадаги  уйлар барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг аксариятини энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Вилоятда бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, вилоят марказида кўп қаватли турар-жойлар, спорт, маданият ва маърифат масканлари қад кўтармоқда. Кундан кун кўркам қиёфа касб этиб бораётган турли дам олиш ва истироҳат боғлари аҳоли билан гавжум. Маданият ва истироҳат боғида мусиқали фавворалар, турли аттракциону павильонлар, ёзги саҳна ва миллий ўйинлар майдонлари бунёд этилмоқда.

Вилоятда миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирувчи тарихий қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳларни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби навоийликлар ҳам яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигини муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Тинчлик-осойишталик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлган жойда мана шундай бунёдкорлик ишлари, ўзгаришлар бўлади. Бундай юртга байрамлар ярашади.

Print Friendly, PDF & Email