«Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни»

   Май ойининг ҳар учинчи якшанбаси «Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» сифатида нишонланади. Касб байрами муносабати билан, юртимизда кузатилаётган карантин чекловларини инобатга олган холда «Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятида қатор байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

  Байрам тадбирлари ҳар бир цех ва бўлинмалар жойлашган майдонларда ўтказилди. Унда завод раҳбарлари ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирок этиб, ишчиларни касб байрами билан қутлашди ҳамда эсдалик совғаларни топширишди.

Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб шу касбга алоқадор бўлган барча ҳамкасбларимизни  «Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» билан муборакбод этамиз.

 

 

Print Friendly, PDF & Email