Конституция кунига бағишланган металлурглар спартакиадаси

Бугун 7 декабрь куни комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан «Ёшлик» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлари ўртасида спартакияда ўтказилди.

Дастлаб комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Узоқов спартакияда иштирокчиларни Конституция куни байрами билан табриклаб ўтди.

Мазкур спорт мусобақалари спортнинг шашка, шахмат, дартс, тош кўтариш, стол тенниси, армрестлинг ҳамда воллейбол, турлари бўйича ўтказилиб, унда 200 нафарга яқин ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Конституция кунига бағишлаб ўтказилган спартакияда ғолиблари касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email