Меҳнат мухофазаси.

Тармоқ корхоналари томонидан тузилган жамоа шартномалари экспертизадан ўтказилади ва “Меҳнат мухофазаси бўйича битим”ларни тузишда бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва  бу жараёнда тармоқ корхоналарининг жамоа шартномаларига ва ҳар йили тузиладиган “Меҳнат мухофазаси бўйича битим”ларига Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ва ижтимоий шериклар ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ўзаро келишувлар асосида меҳнаткашларнинг иш шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқариш бинолари, иншо атлар, маиший бинолар ва иш жойларини меҳнат мухофазаси бўйича меъёр талабларига мос келтириш, маҳсус кийим — бош, пойабзал ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ишчиларга нормал иш шароитлари яратиш ва баҳтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича аниқ тадбирлар киритилишига эришилди. Тузилган жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларни бажарилиши устидан доимий назорат олиб борилди ва жамоа шартномаларининг “Меҳнат мухофазаси бўйича битим”ларини хар йили  бажарилиши бўйича маълумотлар йиғилиб, таҳлил қилинади.

 

Шароит талаб даражасида бўлса, иш жойи меҳнат мухофахаси бўйича меъёрларга мос келсагина ходим хотиржам фаолият юритади. Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона-ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳоли бўлган, ишчи-ходимларга бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилиши устидан касаба уюшмаси доимий назорати ўрнатилган.                      Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси  Аҳмаджон Махмудович Хакулов.

Print Friendly, PDF & Email