Металлурглар спорт мусобақалари

 Комбинат касаба уюшма қўмитаси томонидан «Металлург» спорт мажмуасида «Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» байрамига бағишлаб комбинат ишчи-ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақаларни очилиш маросимида комбинат бошқаруви раиси — бош директори Рашид Пирматов иштирокчиларни байрам билан табриклаб самимий тилакларини билдирди.

  Металлурглар маданият саройининг бадиий хаваскорлик жамоалари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага байрам кайфиятини улашди.

Мусобақаларда арқон тортиш, шашка, тош кўтариш, енгил атлетика, миллий кураш бўйича беллашилди.

  Шунингдек, байрамга бағишлаб ишчи-ходимлар ва муҳандис техник ходимлар ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақасининг финал ўйинлари ҳам бўлиб ўтди.

  Металлурглар касб байрамига бағишлаб қизиқарли ва муросасиз ўтган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email