“Мустахкам оила – баркамол авлод пойдевори”

  Куни кеча 19 апрель куни комбинат касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан комбинат мактабгача таълим муссасаларига қарашли 6-сонли боғчада соғлом турмуш тарзи хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёш оилаларнинг ажралишларининг олдини олиш мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Бекобод шахар “Оила маркази” рахбари Малика Бокиева, Бекобод шаҳар хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Дилдора Исмоилова ва комбинат касаба уюшмаси қўмитаси мутахассиси Гулбахор Абдуллаевлар иштирок этишди. Давра сухбатига таклиф этилган мутахассислар бугунги кунда ҳар бир оилаларнинг саломатлигини мустахкамлаш қолаверса аёллар орасида учраётган касалликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшларни оилага тайёрлаш, оила қуриш арафасида турган ёшларни эзгуликка покиликка эътибор беришлари энг асосийси фарзанд тарбиясига алохида эътибор каратиш зарурлиги фарзандларимизни халолика тугриликка ўргатиш хакида хар бир ота-онанинг бурчи эканлиги алохида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида ишчи-ходимлар учун “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди. Ишчи-ходимларимиз ўзлари ҳамда фарзандлари учун турли хил бадиий адабиётларни ҳарид қилишди.
Режага асосан бундай давра сухбатлари маънавият соатлари комбинатимизнинг бошқа цехларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email