«UzAuto Motors» АЖ Хоразм филиалида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

19 март куни «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан «UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиалида тадбир ташкил этилди. Тадбирда «Ўзлидеп» вилоят Кенгаши аъзолари меҳмон сифатида қатнашдилар. Тадбирда корхона бошқарувчи директори У.Й.Маткаримов сўзга чиқиб, барчани «Наврўз» умумхалқ байрами билан табриклади. Тадбирда «Ўзлидеп» партияси аъзолари сўзга чиқдилар ва корхона ишчи-ҳодимларини байрам билан табрикладилар. Тадбир сўнгида «Ўзлидеп» партияси филиал БПТ аъзоларига байрам муносабати билан совғалар тақдим қилдилар. Тадбирда илғор ишчи – ҳизматчиларга касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан корхона ишчи-ҳодимлари ўртасида спортнинг шашка, шахмат, тош кўтариш, стол теннис, турник тортилиш, арқон тортиш ва футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақалар жуда қизғин ва муросага бой тарзда ўтди. Мусобоқа ғолибларига касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғлар топширилди. Байрам кайфияти корхонани тарк этмади, тош қозонларда сумалаклар пиширилиб, ишчи – ҳизматчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Байрам корхонада кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Print Friendly, PDF & Email