Оромгоҳ фаоллари тақдирланди

Куни кеча Бустонлиқ туманида жойлашган комбинатимизга қарашли «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳида болаларнинг 3-ёзги дам олиш мавсуми якунланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов оромгохнинг барча ишчи-ходимларини ва болажонларни улуғ айём Қурбон хайити байрами билан табриклаб самимий тилакларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида ўзларининг самарали меҳнат фаолияти билан барчага намуна бўлиб болаларни ёзги дам олишларини ташкил этишда қўшган муносиб хизматлари учун оромгохнинг бир гурух ишчи-ходимлари ҳамда 3-мавсумда фаол иштирок этган болалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

 

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email