Сайёр йиғилишлар давом этмоқда

  Комбинат касаба уюшмаси қўмитасининг бугун 21 февраль кунидаги навбатдаги Сайёр йиғин комбинатимизнинг Пўлат симлар ишлаб чиқариш цехида ташкил этилди.

   Мазкур цех 2007 йилда 2-Навли прокат цехидан алохида цех сифатида ташкил этилган. Цехнинг асосий фаолияти комбинатимизнинг асосий цехларига ва бошқа турдош корхоналарга турли хил ўлчамдаги симларни етказиб беришдан иборат. Бугунги кунда цехда 100 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда.

   Тадбир давомида касаба уюшма қўмитаси аъзолари цехнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишишди.

    Сайёр йиғин якунида комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси А.Узоқов раислигида касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларининг йиғилиши ўтказилди. Ҳамда бу хафтада амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email