Жорий йилнинг 20-21 август кунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани хотин-қизлар қўмитаси, “Ўзкабел” акциядорлик жамияти, “Ўзкабел” акциядорлик жамияти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзкабел” акциядорлик жамиятига қарашли “Зилола” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган “Жамиятни демократлаштиришда, оилада ва корхонада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида “Ўзкабел” АЖнинг эллик нафар аёл-ходиларга семинар-тренинг ўтказилди.
Ўтказилган семинар-тренингда сўзга чиққанлар аёлларнинг оиладан, жамиятда, қолаверса корхона хаётида тутган ўрни, оиладан соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва янада мустаҳкамлаш, аёлларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлашда корхона Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг стратегик мақсадлари ҳақида батафсил тўҳталиб ўтди.
Ушбу тадбир интерактив усулида ташкил этилиб, аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбир ташкилотчилари ҳамда иштирокчиларига мурожаат этиб, жавоб олдилар.
Куннинг иккинчи ярмида корхонанинг тўрт гуруҳдан иборат аёл-ходимлари томонидан “Салом, бу бизлар”, “Юлдузлар ёғдуси”, “Қувноқ экспресс” номли маънавий-маърифий тақдимотлар спорт мусобақалари намойиш этилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу тадбир нафақат иштирокчиларда, балки тадбир меҳмонларида ҳам яхши таасурот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: