Тармоқ бошланғич корхонасида узоқ йиллар фаолият юритиб, нафақага чиққан касаба уюшма қўмита раиси Республика Кенгаши томонидан тақдирланди

Мехнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳар тамонлама қўллаб қувватлаш, уларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғлом турмуш тарзини олиб боришга даъват этиш, маданий-маърифий  тадбирлар ташкиллаштириш ва бунинг натижасида меҳнаткашларнинг меҳнат салохиятларини янада оширишда касаба уюшмаларининг роли жуда катта.

Тармоқнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ана шундай фидокор инсонлардир. Улар меҳнаткашлар манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга шай турган, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги боғловчидир.

Куни кеча ана шундай фидоий касаба уюшма қўмитаси раисларидан бири, «Чирчиқ авиация ремонт заводи» Давлат корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Ременец Виктор Паловичнинг улуғ ёши билан қутлаш ҳамда ушбу заводда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Республика Кенгаши раҳбарияти ушбу корхонага ташриф буюрди.  Ташриф давомида Виктор Павловичнинг корхонада, касаба уюшмасида узоқ йиллар фаолият юритгани, йиллар давомида кўплаб шогирдлар тарбиялагани, касаба уюшмаси ишларига қўшган катта хисси тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email