Тармоқнинг Андижон ва Фарғона вилоятидаги болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига спорт анжомлари совға қилинди

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан болаларни соғломлаштириш оромгоҳларидаги ёзги дам олишларини мазмунли ташкиллаштириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, спорт турларига қизиқтириш мақсадида тармоқ тизимига қарашли  болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болажонлар учун спорт анжомлари совға қилиш тадбири бу сафар мамлакатимизнинг Андижон ва Фарғона вилоятларида давом этди.

     Тармоқнинг «Андижонкабель» қўшма корхонасига тегишли «Машъал» ва «УзДЭУ-Фарғона» маъсулияти чекланган жамиятига қарашли «Сотиволдиев» болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига Республика Кенгаши ходимлари ташриф буюриб, у ерда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Дам олаётган болалар билан суҳбатлашиб, оромгоҳ тўғрисидаги таасуротлари билан қизиқдилар.

Оромгоҳларда  иш олиб бораётган турли тўгараклар қаторида албатта спорт тўгараклари болалар томонидан энг севиклисидир. Шу сабаб Республика Кенгаши ушбу спорт тўгараклари спорт-инвентарларини янада бойитиш мақсадида оромгоҳларга турли спорт анжомлари тортиқ қилдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email