«UzAuto Motors» АЖ Асака заводида 2023 йил 30-январ куни Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов таваллудининг 85-йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда «UzAuto Motors» АЖ рахбарияти, корхона касаба уюшма қўмитаси, 
     корхонанинг фаол ишчи-ходимларидан бир гурухи,   корхона фахрийлари хамда Асака туман маънавият ва   маърифат маркази бўлими вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни касаба уюшмаси раис муовини А.Юсупов кириш сузи билан очди, у ўз сўзида И.А. Каримовни завод қурилиши хамда ишга туширилишидаги ташаббускорлиги, корхонамизга  И.А.Каримов номи берилганлигини гапирди.

Кейинги сўзни корхона Бош директори Бо Инге Андерсонга берди, у корхонамизни  бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси иктисодиётини ривожланишида тутган  ўрни, корхонада  яратилган замонавий иш ўринлари ва корхонада мехнат қилаётган  ёшларини  доимо изланишда булиб Ватанимиз ривожига қўшаётган ютуклари хақида гапирди хамда И.А.Каримовни таваллуд куни билан барчани табриклади. Тадбир сўнгида   И.А.Каримов  хотираси  ёдга олиниб, И.А.Каримов монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.

 

Print Friendly, PDF & Email