“UzAuto Motors” AЖда “Халқаро оила куни” га бағишлаб “Соғлом оила” спорт тадбирлари ўтказилди.

     Соғлом турмуш тарзини хаётга тадбиқ қилиш ҳамда оилаларни махаллаларда мунтазам спорт билан оилавий шуғулланишларини ёш авлодни соғлом бўлишларини таъминлаш мақсадида “UzAuto Motors” AЖ касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан 2023 йил 20-май куни «Халқаро оила куни»га бағишлаб, “Ахмад Ал-Фарғоний” дам олиш масканида  “Отам, Онам ва Мен –Соғлом оила” шиори остида оилавий кизикарли спорт тадбирлари ўтказилди.Тадбирда корхонада оилавий мехнат қилаётган оилалардан 20 дан ортик оилавий спорт жамоалари ўртасида спортнинг 8 тури бўйича қизиқарли спорт мусобақалари уюшқоқлик билан ўтказилди.Тадбирда 100 нафардан зиёд корхона ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Мусобақалар оилалар ўртасида кўтаринки кайфиятда ва уюшқоқлик билан ўтказилди.Оилавий спорт жамоаларининг мусобақа шартларини бажарганлик натижалари барча  турлар бўйича   хакамлар томонидан бахоланиб борилди.Мусобақа ғолиблари ва қатнашчилари касаба уюшмаси томонидан дипломлар  ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email