«UzAuto Motors» Акциядорлик Жамиятида 8 март «Хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан оммавий спорт мусобақалари ўтказилди

   «UzAuto Motors» AJ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 март – «Хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан корхонада ишловчи хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол теннис, 60-метрга югуруш , шашка, баскетбол ва арқон тортиш  турлари бўйича мусобақа байрамона руҳда уюшқоқлик билан ўтказилди. Спорт мусобақасини корхона касаба уюшмаси раиси Мирзаев Ўктамжон спорт мусобақа  қатнашчиларини кириб келаётган 8-март «Хотин-қизлар куни» байрам билан муборакбот этди. Спорт мусобақаларида корхонада ишловчи 100 нафардан зиёд аёллар фаол иштирок этдилар. Мусобақа ғолиблари корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email