«UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиалида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида.

12-февраль куни «UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиалида «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда «UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиали барча бўлим, бўлинма ҳодимлари иштирок этишди. Тадбир бошида «UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиали хотин қизлар қўмитаси раиси Ш. Абдуллаева сўзга чиқиб тадбир ташкил этилиши мақсади ва буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий хақида маълумот бериб ўтди. Тадбирда «UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиали бошланғич ташкилот етакчиси Ш. Рузметов сўзга чиқиб буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаёт ижоди ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Тадбир сўнгида филиалимиз ишчи-ҳизматчиларидан бир гуруҳи буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз рубоий, ғазалларидан тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирдилар. Тадбир қатнашчилари рубоий, ғазалларни мароқ билан тинглашди. Ишчи ҳизматчилар тадбирдан катта таассуротлар олишди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email