«UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиалида «Коррупция – жамият душмани» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

2021 йил 12 февраль куни “UzAuto Motors”  АЖ Хоразм вилояти филиалида «Коррупция – жамият душмани» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир янада тушунарли ва самарали қилиб ўтказиш мақсадида Тупроққалъа тумани Давлат ҳавфсизлик ҳизмати, Тупроққалъа тумани ЖИБ суд раиси, Тупроққалъа тумани ИИБ, Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳодимлари меҳмон сифатида иштирок этишди. Тадбирда Тупроққалъа тумани ЖИБ судининг раиси И.З.Исмоилов, Тупроққалъа тумани ДХХ ҳодими Б.М.Шомуродов, Тупроққалъа тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Б.Саидов, Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси катта инспектори сўзга чиқиб каррупция, жиноятчилик, экстремизмни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Шунингдек, тадбирда «“UzAuto Motors” » АЖ Хоразм вилояти филиали бошланғич ташкилот етакчиси Ш.Рузметов сўзга чиқди ва 2021  йил «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йилида ёшларга яратилаётган имкониятлар, коррупция давлатимиз ривожланишига катта тўсиқ бўлиши ҳақида ва биз ёшлар коррупцияга қаршимиз деб таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида корхонамиз бошқарувчи директори У.Й.Маткаримов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда корхонамизда 2200 нафардан ортиқ ишчи ҳодимлар меҳнат қилиб, давлатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликларини, корхонамизда ишчи ҳизматчилар учун яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, фидоий бўлиб ишлаш филиалимизда барчани каррупция, пораҳўрлик, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррарлигини таъкидлаб огоҳ бўлишга чақирдилар.

Print Friendly, PDF & Email