Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Ўз касбининг моҳир эгалари”танлови II-республика босқичи тақдирлаш тадбири тўғрисида

  Жорий  йилнинг 11 – 12 октябрь кунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Ўз касбининг моҳир эгалари” танлови II-республика босқичининг тақдирлаш тадбири Фарғона вилоятида 70 га яқин касаба уюшма ходимлари, фаоллари ҳамда 12 нафар танлов ғолиблари иштирокида  бўлиб ўтди.

  Тадбирни бошланишида фаолиятлари намунали йўлга қўйилган “UzSUNGWOO” МЧЖ ва “ФарғонаАвтоойна” МЧЖ бошланғич ташкилотлар корхоналарнинг меҳнат мухофазаси хонасида аввал иштирокчиларни техника ҳавфсизлиги билан таништириб, кейин корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари билан танишилди.

  Дастурга асосан, тадбирнинг биринчи қисмида – Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши ўтказилди. Раёсат йиғилиши Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларининг кенг иштирокида бўлиб ўтди. Раёсатда асосий масалаларидан бири Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамига бағишланган «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан “Ўзавтосаноат” АЖга қарашли  корхона ва ташкилотларда 2006 йилдан бошлаб ҳар йили “Ишчиларга ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” кўрик-танловини ўтказиш  бўйича қўшма қарор қабул қилинган. Ушбу танловни 2018 йилдаги якуни бўйича  Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси М.Сагдуллаевни маълумоти тингланди.

  Шунингдек, асосий масалаларидан бири “Тошкент шаҳар бошланғич ташкилотларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масаласи юзасидан Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ш.Аюповани маълумоти тингланди. Музокараларда сўзга Тошкент шаҳри бошланғич ташкилотлар раислари  чиқдилар.

  Тадбирни иккинчи қисми “Ал-Фарғоний” дам олиш масканида бўлиб ўтди. Тадбир очилиши ва Республика Ккенгаши раиси А.Хакуловни кириш сўзидан сўнг, бир гуруҳ ғолибларни тақдимоти тингланди. Шунда улар ўз фаолиятидаги иновацион лойиҳаларни презентация намойишида тақдим этдилар.

  Сўнгра кўрик-танлов 12 нафар республика ғолибларни тақдирлаш қисмига ўтилди. 12 нафар ғолибларни ҳар бирини алоҳида саҳнада кўрик-танлов комиссияси аъзолари ва кўп йиллар фаолият кўрсатган тармоқ касаба уюшмаси раислари тақдирладилар. Шунда уларга Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email