Андижон вилоят Кенгаши томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотлар бошланғич ташкилотлари раислари ва хисобчилари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 05.01.2024 йил кунги 12-06 «с»-сонли қарори ижроси юзасидан 2024 йил 16 апрель куни Андижон вилоят Кенгаши томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотлар бошланғич ташкилотлари раислари ва хисобчилари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарида 36 нафар раис ва хисобчилар иштирок этишди. Ўқув-семинарида ЎзКУФнинг Андижон вилояти Кенгаши ташкилий бўлим мудири Х. Матисаев, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис  М. Куббиев, Мехнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Э. Тешабоев, Мехнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассис Д. Каюмов, Ижтимоий суғурта бўлитми етакчи мутахассиси Б. Абдурахмоновлар  ўз йўналишлари бўйича маъруза қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email