«Жиззах аккумулятор заводи» АЖда 2023 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ишчи-ходимларга байрам дастурхони ташкил қилинди.

«Жиззах аккумулятор заводи» АЖда 2023 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ишчи-ходимларга байрам дастурхони ташкил қилинди.

Аввалом бор, Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар рух шод этилди ҳамда корхонада амалга оширилаётган модернизация ишларининг ривожига омадлар тиланди. Байрам дастурхони ёзилиб ишчи-ходимларга байрам оши тарқатилди.

Корхона Бош директори Бурхан Абдурашидович тавсияси билан ҳар бир ходимга 1 000 000 (даромад солиғи ҳисобидан ташқари) сўмдан мукофот пули берилди. Ўзметмашсаноат тармоқлари Республика спартакиадасида қатнашган ва ғолиб бўлган ходимларни алоҳида табриклаб, уларнинг ҳар бирига 1 000 000 (даромад солиғи ҳисобидан ташқари) сўмдан мукофот пули берилди.

Бундан ташқари касаба уюшмаси номидан, корхона бош директори Бурхан Абдурашидович бошка рахбарлан билан биргаликда 1 нафар ходимни 50 ёш юбилейи муносабати билан зар тўн ва қимматбаҳо совға билан, 9 нафар ходимларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашдилар

Print Friendly, PDF & Email